БАА вице-президенти ва Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум амирликда 2017—2018-ўқув йилида энг яхши натижаларга эришган уч нафар мактаб ўқувчисини табриклади, деб ёзади UAEInside.
5 июль, пайшанба куни амалга оширилган кутилмаган қўнғироқда Шайх Муҳаммад уч ўқувчи: Meyreya қизлар мактабида таҳсил олувчи Ариям Халифа Духа ал-Каъбий ва Таймаъ Кеер Аллоҳ Муҳаммад Солиҳ ал-Хазаима ва Alhilaliyaat қизлар мактаби ўқувчиси Ҳожар Муҳаммад Аҳмад ал-Батанунига ўз табрикларини йўллади.
Шайх Муҳаммад юқори синф ўқувчиларини уларнинг ажойиб натижалари билан табриклади ва келажакдаги ўқишларида омадлар тилади.
«Юқори синф ўқувчилари қувончини бўлишишдан хурсандман. Таълим ҳар доим ҳукуматнинг энг устувор вазифаси бўлиб қолади. Илм-фан ва таълим миллат тараққиётининг калитидир. Келажакка инвестицияларимиз ёшларни моҳирликнинг энг юксак даражасига эришишга тайёрлашдан бошланади. Ёшлар ўз имкониятларини максимал даражада очишида кўмаклашиш учун ҳаракатларимизни аямаймиз», — деди Шайх Муҳаммад.
Изоҳ (0)