Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланддаги Пхукет ороли яқинида «Феникс» туристик кемасининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 40 киши вафот этди. Бу ҳақда Таиланднинг Тhе Nation газетаси томонидан 6 июль, жума куни берилган маълумотга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Ҳалокат оқибатида 16 киши бедарак йўқолган.

«Феникс» кемаси ноқулай об-ҳаво шароитлари тўғрисидаги огоҳлантиришларга қарамасдан, рейсга чиққан ва кучли бўронга дуч келган. Кема бортида жами 105 киши бўлган. Хусусан, улардан 93 киши туристлар эди. Туристларнинг асосий қисми Таиланд ва Хитойдан келган. Шунингдек, кема бортида 12 нафар экипаж аъзоси ҳам бўлган.

5 июль, пайшанба куни Пхукет ороли қирғоқларида бир нечта ҳалокат юз берган. «Феникс», хитойлик ва европалик туристлар бўлган «Тай тунайт» кемалари, шунингдек, Россиянинг 2 нафар фуқароси кетаётган сув мотоцикли ҳалокатга учраган. «Феникс»дан кейинги ҳалокатлар оқибатида ҳеч ким вафот этмаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)