Таиланддаги Пхукет ороли яқинида «Феникс» туристик кемасининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 40 киши вафот этди. Бу ҳақда Таиланднинг Тhе Nation газетаси томонидан 6 июль, жума куни берилган маълумотга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Ҳалокат оқибатида 16 киши бедарак йўқолган.
«Феникс» кемаси ноқулай об-ҳаво шароитлари тўғрисидаги огоҳлантиришларга қарамасдан, рейсга чиққан ва кучли бўронга дуч келган. Кема бортида жами 105 киши бўлган. Хусусан, улардан 93 киши туристлар эди. Туристларнинг асосий қисми Таиланд ва Хитойдан келган. Шунингдек, кема бортида 12 нафар экипаж аъзоси ҳам бўлган.
5 июль, пайшанба куни Пхукет ороли қирғоқларида бир нечта ҳалокат юз берган. «Феникс», хитойлик ва европалик туристлар бўлган «Тай тунайт» кемалари, шунингдек, Россиянинг 2 нафар фуқароси кетаётган сув мотоцикли ҳалокатга учраган. «Феникс»дан кейинги ҳалокатлар оқибатида ҳеч ким вафот этмаган.
Изоҳ (0)