Каттақўрғонда ИИБ ходими аёл кишини таҳқирлагани маълум бўлганидан сўнг шаҳар раҳбарлари учун энг оқилона йўл истеъфо беришдир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев шундай талаб билан чиқди.
«Каттақўрғон шаҳридаги мудҳиш ҳодиса фақат бир кишининг айби билан содир бўлмаган. Бунга шаҳардаги бутун бошли тизим айбдор! Шундай вазиятда шаҳар ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурори ҳамма айбни ўз зиммаларига олиб, истеъфо берсалар мақсадга мувофиқ бўларди», — дея ёзув қолдирган депутат Facebook’даги саҳифасида.
Қодир Жўраев бу талабини шундай изоҳлаган:
«Нима учун дейсизми?! Шаҳар аҳлининг ишончини оқламаганликлари учун; давлатимизнинг ҳозирги сиёсати мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириб беролмаганликлари ва улар устидан назоратни қўлдан бой берганликлари учун; Президентимизнинг топшириқлари сўзсиз бажарилишини таъминлаб бермаганликлари учун; энг ёмони — миллатимиз келажаги бўлмиш аёл зотининг таҳқирланишига йўл қўйиб берганликлари учун!»
Изоҳ (0)