Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 14,33 сўмга пастлаб, 12 500,01 сўм бўлди;
- евро 129,22 сўмга тушиб, 14 471,26 сўм бўлди;
- рубль 4,45 сўмга пастлаб, 151,96 сўмни ташкил этди.
28 июлда доллар курси 71,75 сўмга пастлаб, яна 12 600 сўмдан тушганди. 29 июлда яна пастлаб, 12 514,34 сўм бўлганди. Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)