Бразилияда яшовчи Жоао Аугусто 9-қаватдан тушиб кетган итни тутиб қолди. Бу ҳақда Тhе Sun’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Ши-цу зотли ит 9-қаватнинг балконида мувозанатни йўқотай деб турганида уни Аугусто кўриб қолган. Аугусто дарҳол уй назоратчисини чақирган ва сочиқ ёки чойшаб олиб келишини сўраган, бироқ у кечиккан эди.
Ит 9-қаватдан тушиб кетган, бироқ Аугусто уни тутиб олишга муваффақ бўлган. Натижада ит ҳеч қандай жабр кўрмаган ва шу заҳоти югуриб кетган.
«Ўйлайманки, мен керакли пайт керакли жойда ҳозир бўлдим», — дейди Аугусто.
Изоҳ (0)