ПСЖ «Ювентус» собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффонни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
40 ёшли Буффон Турин клуби билан шартномаси якунлангач жамоадан кетишини маълум қилганди. Жижи парижликлар била «1+1» кўринишида шартномага имзо чеккан.
Буффон ўтган ҳафта «Ювентус» билан хайрлашганди. У жамоа сафида 17 йил фаолият олиб борди, бироқ бирор марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмади.
Изоҳ (0)