Viber компанияси Япониянинг Rakuten корпорацияси билан активларни бирлаштириш стратегияси доирасида ўз логотипини ўзгартиради. Энди хизмат Rakuten Viber деб номланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Янги логотип дизайнининг элементларидан бири «ичи» япон иероглифи бўлиб, «бир» деган маънони билдиради ва янги ибтидонинг рамзи саналади.
2014 йилнинг бошида Rakuten компанияси Viber’ни 900 миллион долларга сотиб олган. Техник ишланмалар ва фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш офиси Минск ва Брест шаҳарларида жойлашган.
2017 йилда тахминан 900 миллион фойдаланувчи Viber’дан доимий равишда фойдаланган.
Изоҳ (0)