Хитойнинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси Гонконг биржасида акцияларини сотувга чиқарди ва 4,7 миллиард доллар жалб қилишга муваффақ бўлди. Компаниянинг янги инвесторларидан бири америкалик миллиардер Жорж Сорос бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Компания ҳар бирининг қиймати 2,17 доллар бўлган 2,18 миллиард дона акциясини сотишга муваффақ бўлган. Компаниянинг умумий қиймати айни пайтда 54 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Xiaomi акцияларини харид қилган инвесторлар орасида америкалик миллиардер Жорж Сорос ва Хитойнинг Hillhouse Capital инвестицион компанияси бор. Bloomberg маълумотларига кўра, Сороснинг фонди акцияларнинг кичик пакетини харид қилиш билан чекланган.
Изоҳ (0)