WhatsApp Android операцион тизимида ишлайдиган қурилмалар эгаларига бошқа фойдаланувчилар томонидан жўнатилган суратларни яшириш имконини беради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, янги функция дастурнинг Android в2.18.195 учун мўлжалланган синов талқинида пайдо бўлган.
Хабар берилишича, мессенжер фойдаланувчилари телефонга юборилган сурат, видео ва аудиофайлни автоматик тарзда сақлаш функциясини ўчириб қўя олади.
Янги имконият гуруҳли чатларда ҳам ишлайди ва телефон хотирасида кўпроқ жойни сақлашга ва шахсийлик даражасини оширишга имкон беради.
Изоҳ (0)