«Ўзмиллийбанк»нинг «Миллий» мобил дастури қайта ишга туширилди, деб ёзмоқда Spot.
Хабар қилинишича, UzCard тавсияларига кўра дастурнинг хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Аввалроқ UzCard дастурни вақтинчалик тўхтатиб қўйгани хабар қилинган эди. Дастур хавфсизлик талаблари ва таъминотчини Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) тизимига киритиш қоиадаларига жавоб бермаган.
«Миллий» — «Ўзмиллийбанк»нинг мобил дастури бўлиб, 2017 йилнинг кузида тақдим қилинган. Дастур орқали маблағларни картадан картага ўтказиш, турли банклар карталарини бириктириш ва бошқариш, шунингдек, мобил алоқа, телевидение, коммунал хизматлар учун тўлов қилиш мумкин.
Дастур биринчилардан бўлиб нотариус хизмати учун тўлов қилиш имконини тақдим қилган. Ўтган ҳафтада сервисда бюджет тўловларини амалга ошириш бўйича янги хизматлар ишга туширилди.
Изоҳ (0)