Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида деҳқон бозорларидаги савдо жойларини онлайн-аукцион орқали берилиши режалаштирилмоқда. Бу Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган ҳукумат қарор лойиҳасида белгиланган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланган ҳужжатда айтилишича, 2019 йил 1 апрелдан деҳқон бозорларидаги савдо жойларини фақат E-ijro auksion электрон савдо майдончасида уюштириладиган онлайн-аукцион орқали олиш мумкин бўлади.
Ушбу тажриба 2019 йил 15 июлгача амалга оширилади. Ундан кейин Давлат солиқ қўмитаси томонидан лойиҳани бутун республика деҳқон бозорларида амалга ошириш бўйича таклиф киритиши керак бўлади.
Лойиҳа доирасида Марказий банк ва «Тошбозорсавдо» уюшмаси шаҳардаги деҳқон бозорлари фаолиятини шаффофлигини таъминлаши талаб этилади. Бунинг учун барча бозорларда банд ёки бўш бўлган савдо жойлари тўғрисида маълумотларни кўрсатиб турувчи мониторлар ўрнатилади.
Изоҳ (0)