Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мексикада 1 июль, якшанба куни бўлиб ўтган президент сайловларида «Тарихни биргаликда қурамиз» сўл кучлар коалициясидан номзод Андрес Лопес Обрадор овозларнинг расмий ҳисоб-китоби якунланишидан анча олдин де-факто (амалда) ғолиб чиқди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

Бутун мамлакат ҳудудида овоз бериш участкалари ёпилганидан кейин кўп ўтмай, унинг президентлик пойгасидаги рақиблари — Рикардо Анайя, Хосе Антонио Мид ва Хайме Родригес Кальдерон ўз мағлубиятини тан олди.

Миллий сайлов институти маълумотларига кўра, 156,6 мингта участкадан 1310 тасида овозлар ҳисоблаб чиқилганидан кейин, Лопес Обрадор овозларнинг 46,9 фоизини тўплаган. «Мексика учун олға» коалициясидан даъвогар Рикардо Анайя эса 26,95 фоиз овоз йиғди. Учинчи ва тўртинчи ўринларни 17,44% ва 5,94% натижа билан тегишли равишда Хосе Антонио Мид ва Хайме Родригес Кальдерон эгаллади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)