Бюджет масалалари бўйича Европа Иттифоқи комиссари Гюнтер Эттингер Шимолий Африка мамлакатлари билан муҳожирлар масаласида музокаралар олиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бу Шимолий Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик борасида келишувни талаб қилади. Улар бевосита Ўрта Ер денгизида, Соҳил минтақасида жойлашган. Энди биз улар билан музокаралар олиб боришимиз лозим. Бизга адолатли консепт керак», — таъкидлаб ўтди у.
Айтилишича, ушбу масалада музокаралар аллақачон Мали, Нигер, Нигерия ва Ливия билан олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)