Суриянинг Дума шаҳрида болалар истироҳат боғи очилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Маҳаллий ҳукумат шаҳарда тинч-осойишта ҳаётни тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда истироҳат боғи директори Халил Маҳмуд Al EsMa журналистларга маълум қилган. Ҳукумат кўмагида йўллар ва шаҳар инфратузилмаси тикланиб, эндиликда истироҳат боғи фаолият олиб бормоқда.
«Истироҳат боғи бу ерда олдин ҳам бўлган. Биз шунчаки уни қайта ташкил қилдик. Таъмирладик, боғ ишини йўлга қўйдик. Биз урушдан олдинги ўтмишимизга қайтгандай бўлдик», — дейди боғ директори.
Истироҳат боғида кейинги ҳафтадан бошлаб ўйингоҳларнинг кўпайтирилиши хабар қилинган.
«Мен Сурия армияси зобитиман, бу ерга болаларни қўриқлаш, уларнинг хавфсиз ерда ўйнашини таъминлаш учун келганман. Ахир улар бундай нарсаларни кўрмаганига 7 йил бўлди. Менимча, бу жуда ҳам муҳим иш. Бу ерда эканимдан хурсандман», — дея Сурия армияси ҳарбий хизматчиси Усама Рослан журналистларга интервью берган.
Сурияда ҳарбий ҳаракатлардан кейинги тикланиш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли яшаш пунктлари ва инфратузилма тикланмоқда. Сурия ҳукумати Россия ёрдамида қочоқларнинг ўз уйларига қайтиб келиши учун барча чораларни амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)