Археологлар гуруҳи Туркия ҳудудида қурбонликк келтирилган болалар мозорига дуч келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Лондон табиацҳунослик музейи ахборотига кўра, Башур Хаюк қўрғони атрофидан камида 11 боланинг қолдиқлари бўлган учта қабр топилган. Ўлдирилган вақти бу болалар камида 11 ёшда бўлган.
Археологлар ушбу топилма милоддан аввалги тўртинчи аср боши — учинчи аср охирига мансуб деб ҳисобламоқда.
Қадимшуносларнинг қайд этишича, мозорда қимматбаҳо дафн анжомлари топилган. Шунингдек, қабрлар нақшлар билан безатилган бўлган.
«Бу болалар тасодифан ёки табиий йўл билан ўлмаганини тасдиқловчи турли далиллар бор. Катта эҳтимол билан, улар қурбонликка келтирилган», — деб ҳисоблайди қазилма ишлари раҳбари Бренн Хассетт.
Жасадларнинг тартиб билан жойлаштирилгани ва куч ишлатиб ўлдириш аломатлари борлиги бу болалар қурбонликка келтирилганини тасдиқлайди.
Археологнинг сўзларига кўра, камида икки қурбон ўлими арафасида турли тан жароҳатлари олган. Унинг айтишича, қадимда бундай қурбонликка ҳокимиятга эгаликни, қудратни намойиш этиш мақсадида бажарилган.
Изоҳ (0)