Россия Федерацияси тракторсозлик заводининг Ўзбекистондаги дилери Road building technics корхонаси Б10М булдозерини йиғишни бошлади, деб ёзади «Carzone.uz». Корхона йил давомида Челябинск трактор заводи тракторларининг бутун бошли партиясини йиғишни режалаштирмоқда.
Шартномага кўра икки турдаги механик трансмиссияли Б10М ва Т10МБ тракторлари тайёрланади. Энг биринчи йиғилган машина нефть-газ саноатига сотилди.
Ўзбекистоннинг тракторсозлик бўйича ишлаб чиқариш базаси мавжуд, тажрибали мутахассислари бор. Ҳозир ўзбек корхонаси йиғиш технологиясини такомиллаштирмоқда ва сертификация масалаларини ҳал қилмоқда. Шундан сўнг тракторга махсус ёрлиқ қўйилади ва у Ўзбекистон-Россия маҳсулотига айланади. Бу техника импорт ҳисобланмайди ҳамда халқаро тендер ва танловларда Ўзбекистоннинг миллий маҳсулоти деб тақдим этилади.
Челябинск трактор заводи Беларусь, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистонда йиғилади. Бу давлатлар қаторига Ўзбекистон бешинчи бўлиб қўшилди.
Изоҳ (0)