Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Airbus Group корпорациясининг Евроосиё минтақаси бўйича вице-президенти Сильвер Делонэ билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон томони Европанинг Airbus Group аэрокосмик корпорациясига қарашли Airbus Defence & Space компаниясининг фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур компания ҳарбий ва аэрокосмик хизматларни кўрсатувчи, ускуналар, маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик муассаса ҳисобланади.
Учрашувда томонлар космик тадқиқотларни ташкил қилиш, юқори технологияларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни амалга оширишни келишиб олди.
Изоҳ (0)