Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг XV ялпи мажлисида кўпчиликка қизиқ мавзу — тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар бермоқда.
Ўзбек халқининг миллий урф-одатлари, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилиши борасида ягона, қатъий нормалар белгиланиши мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага келди.
Зотан, ўзбек халқи хоҳиш-иродаси тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга муайян меъёрий ҳужжат билан эмас, аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали эканини кўрсатди.
Сенаторлар фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятлар асосида камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилик ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим.
Изоҳ (0)