• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЎФА огоҳлантиради: даъво аризалари муддати қаттиқ назорат қилинади, содир бўлганига 2 йилдан ошган баҳсли ҳолатлар эса кўриб чиқилмайди

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигасига бир қатор футболчи ҳамда мураббийлар томонидан клублар устидан шикоят аризалари келиб тушмоқда. Эндиликда Профессионал футбол лигаси бирор клуб йилни қарздорлик билан ёпишига йўл қўймайди, деб хабар беради ПФЛ матбуот хизмати.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Уларнинг иши ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, қарздор клубларга жазолар белгиланмоқда ва шу йўл орқали футболчилар, мураббийлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя этилиши мустаҳкамланмоқда.

    18 июнь куни трансфер ойнаси очилган бўлса, клублар билан ҳамкорлигини тўхтатаётган ҳар қандай футболчи ва мураббийга ПФЛ Спорт бўлими вакиллари алоҳида мурожаат қиляпти, уларнинг шикоятлари бор ёки йўқлиги масаласида суҳбат олиб бормоқда. Яъни, клубидан норизо бўлиб кетаётган футболчи ёки мураббийлар бор бўлса, ўша клубга ўзининг кейинги операцияларини амалга ошириш учун имконият берилмаяпти. Бу позицияда эндиликда қатъий турилиши таъкидланади хабарда.

    Даъво муддати 2 йил

    Айнан 2018 йилги ёзги трансфер ойнасидан бошлаб ПФЛ ҳам шикоят аризалари тартибини барчага эслатиб ўтишни лозим деб билади. Регламентнинг 24-бўлим 5-бандида ҳар қандай шикоят аризалари бўлиб ўтган баҳсли ҳолатга 2 йил тўлмагани ҳолатидагина кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Демак, клублар, футболчилар, мураббийлар баҳсли вазият юзасидан шикоят аризасини максимум 2 йил ичида ёзиши керак бўлади. Бундан келиб чиқадики, 2016 йилнинг июнь ойигача бўлиб ўтган ишларни кўриб чиқиш масаласини ЎФА ҳамда ПФЛ ўз бўйнига олмайди.

    Тўғри, Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодексининг 150-моддасида умумий даъво муддати 3 йил деб кўрсатиб ўтилган. Бироқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби масалаларни Халқаро футбол уюшмасининг талаби асосида ишлаб чиқади, яъни, ФИФА низомларига бўйсунади.

    ФИФАнинг «Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми» тўғрисидаги регламенти 25-бўлим 5-бандида шундай деб ёзилган: «Футболчилар мақоми бўйича қўмита, Баҳсли вазиятларни (можаролар) ҳал қилиш бўйича палата, шунингдек, Якка тартибдаги суд ҳамда Можароларни ҳал қилиш бўйича палата суди ўз ваколатига кирувчи ҳар қандай ишни у содир бўлганига икки йил тўлгач, кўриб чиқмайди. Икки йил муддатгача берилган даъво аризалари эса индивидуал тарзда ўрганиб чиқилади».

    Муаммо ўз вақтида бартараф этилиши шарт

    Бунгача бўлган ҳолатда клубларнинг қарздорлиги бир неча йиллардан буён давом этиб келгани аниқланди. Жумладан, Асрор Алиқулов олдида «Шўртан» 2012 йилдан буён қарздор бўлиб келган. Алиқулов ўз жамоаси устидан шикоят ёзишни истамаган, «Шўртан» эса андишанинг отини қўрқоқ бўлиб, ўзи учун йиллар давомида меҳнат қилган футболчининг пулларини беришни пайсалга солиб келаверган. Аслида ПФЛ бундай ишларни назорат қилиши керак эди.

    Шу билан биргаликда, футболчилар, мураббийлар ва клублар ҳам ўз ҳақини талаб қилишни ўрганиши керак. Оғзаки ваъдалар, ҳаводаги гаплар ҳамма жойда бор. Уларга ишониб, шартномага имзо чекишни оқлаб бўлмайди. 2019 йилги мавсумдан бошлаб ПФЛ барча учун бир турдаги шартномаларни жорий қилади. Томонлар шартнома шартларини ўзаро келишиб олиши ва унга қўшимча бандлар киритиши мумкин. Бироқ ундаги масалалар тартибли бўлиши шарт. Йўқса, ўз ишини яхши билмайдиган кишилар томонидан шу қадар кулгули шартномалар тузилганки, уларнинг ечимини топиш ҳам анчагина мушкул. Эндиликда бу каби ишларга йўл қўйиб бўлмайди.

    Бундан-буён 2018 йилдан қарздорлиги қолиб кетаётган футболчилар ва мураббийлар, 2019 йилги мавсум учун имзо чекмайди. Кўтарма пуллар масаласи эса ПФЛ томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Яқин орада бундай пуллар футболчини етиштириб берган мураббий ҳамда мактаблар учун сарф этилиши борасида қарор чиқиши катта эҳтимол. На футболчи, на мураббий ва на бирор-бир раҳбар ҳали кўрсатилмаган натижаси учун тайёр пул олмайди. Ойлик, мукофот пуллари масаласида клублар ва футболчилар ўзаро келишиб олиши мумкин. Зеро ютуқ учун бериладиган мукофотни тўғри тушунса бўлади. Йил бошида юз миллионлаб пулни ўзлаштириб оладиган футболчидан эса яна қандайдир мотивация кутиш мантиқсиз. Ўз навбатида ҳар қандай мукофотда ҳам меъёр бўлиши лозим. Клублар қачонки хусусий бўлса, пулни ўзи истаганича сарф этавериши мумкин. ЎФА ва ПФЛ ўша меъёрни ҳам кўрсатиб беради.

    Шикоят қандай тартибда бўлади?

    Футболчилар, мураббийлар ёки клубнинг бошқа ишчи-ходимлари бирор муаммо ёки можаро юзасидан ЎФАнинг Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми бўйича қўмитага мурожаат қилиши мумкин. Агар мавжуд масала бўйича чиқарилган қарордан норозилик юзага келса, даъвогар ЎФАнинг Апелляция қўмитасига мурожаат билан чиқади. Иш шу зайлда ФИФАга қадар етиб бориши ҳам мумкин. Ўз навбатида ФИФА ҳам бу каби ишлар, албатта, Спорт арбитраж судлари орқали ҳал этилишини талаб қилади. Яъни, футбол ишига бошқа органлар аралашмаслиги учун ҳаракат қилади.

    ЎФА Ўзбекистон ички чемпионатида юз бераётган муаммолар ФИФАга қадар етиб боришидан манфаатдор эмас. Бу ташкилот имиджига таъсир кўрсатмай қолмайди. Маълумки, бир қатор клублар легионерлар билан ишлаш тартибини билмаган ва иш ФИФАга қадар етиб борган. Эндиликда легионер футболчилар билан шартнома тузиш тартиби масаласи ҳам ўрганиб чиқилмоқда. Яъни, клублар аввал академиясини қуради, кейин майдонини тартибга келтиради ва ундан кейингина легионерга бўйин чўзади. Ўзининг молиявий манбалари ва нормал инфратузилмасига эга бўлмаган клубнинг қуруқ савлати мамлакат футболини ривожлантириб қўймайди. Айни вақтда ҳукумат футболни қўллаётганидан келиб чиқиб, биз футбол академиялари ва умуман инфратузилмани сифатли кўринишга келтириб олишимиз шарт. Хориждан келаётган ва аслида маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлмаган легионер учун сарф этилаётган пуллар эса шунчаки ҳавога учаётгандек таассурот уйғотмаслиги шарт.

    Футболчилар, мураббийлар ёки клублар ички ишлар органлари, судлар ёки прокуратурага мурожаат қилган тақдирида, ЎФА ортиқ бу иш билан шуғулланмайди. Чунки юқоридаги органлар мақоми жиҳатдан ЎФАдан юқори туради. Демак, иш мана шу органларда очилса, фақатгина уларда ёпилади. Буни фаолиятини футбол билан боғлаган ҳар қандай шахс билиши шарт.

    Ўз навбатида ЎФА ҳам ўз ваколати доирасига кирмайдиган ишлар масаласини айнан юқоридаги органлар ҳукмига ҳавола этади. «Ифтихор» клуби футболчилари билан бўлган масала бунга ёрқин мисол бўлиши мумкин, дейилади хабарда.

    27.06.2018, 12:24   Изоҳ (0)   12549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Pepsi Суперлиганинг қолдирилиган 14-тур учрашувлари ўтказиладиган саналар маълум бўлди

    27.06.2018, 12:09

    Ҳавас қилса арзийди! Шахмат бўйича ўзбекистонлик жажжи Жаҳон чемпионлари Тошкентда (фото) 

    27.06.2018, 11:51

    Сербия—Бразилия ўйинида Равшан Эрматов эмас, америкалик Жаир Марруфо 4-ҳакам сифатида ишлаши маълум бўлди

    27.06.2018, 02:01

    ЖЧ—2018. 1/8 финалнинг навбатдаги жуфтликлари маълум: Франция—Аргентина, Хорватия—Дания

    27.06.2018, 01:34

    ЖЧ—2018. Месси ва Аргентина Нигерияни мағлуб этган ҳолда 1/8 финалга чиқди, Хорватия эса Исландияни ҳам ютди (видео)

    27.06.2018, 01:07

    ЖЧ—2018. Нигерия—Аргентина 1:2. Матнли онлайн

    26.06.2018, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.