14 йил давомида ижара хонадонларда, подъездларда, паркларда яшаб юришга мажбур бўлган тошкентлик аёл Наргиза Шомуродовага Юнусобод туманида икки хонали хонадон калити топширилди, дея хабар бермоқда «Nuz.uz».
Хонадон калитини Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматовнинг шахсан ўзи топширди. У аёлнинг ўғли Рамазоннинг Президентга йўллаган хатини ўқиб чиққанини ва у манзилига бориб етганини, Шавкат Мирзиёев унга ва онасига уй ҳадя этаётганини маълум қилди.
Туман ҳокимлиги Наргиза Шомуродова ва унинг икки ўғлини 2—3 ҳафта ичида янги хонадонга рўйхатга қўйишга ваъда берди. Уйнинг ўзини расмийлаштириш эса ярим йилдан бир йилгача вақт олиши мумкин. Маълум бўлишича, аввал эгасиз хонадон ҳокимлик балансига ўтказилади. Сўнг маълум давр ўтгач, у янги эгаси номига расмийлаштирилади.
https://youtu.be/mQgQh4eVGTI
Изоҳ (0)