Тошкент шаҳрининг Мустақиллик кўчасидаги ерости йўли деворида ноёб чироқлар жойлаштирилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Чироқларнинг ўзига хослиги шундаки, у Тошкентда жойлашган энг машҳур бинолар ва обидаларини тасвирлаб туради. Жумладан, Тошкент телеминораси, Амир Темур ҳайкали ва диққатга сазовор бошқа объектлар чироқлар ёрдамида тасвирланган.
Мазкур жамланма Мустақиллик кўчасининг Пушкин метро бекати яқинидаги халқ тилида «Салар кўприги» номи билан аталадиган йўл ўтказгич остидаги ерости йўли деворига ўрнатилди.
Изоҳ (0)