Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи О.Т. 24 июнь куни талончиликка дуч келгани юзасидан ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аризачига кўра, шу йил 21 июнь куни Ангренда яшовчи Б.Н. шаҳарнинг Аҳиллик кўчаси олдида уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 400 минг сўм пули, пластик карточкаси ва Samsung мобил телефонини тортиб олиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида Б.Н. қўлга олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)