YouTube оммавий каналларга обуна бўлиш учун тўловни жорий қилишни кўзламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, ўзгаришлар 100 мингдан ортиқ обуначига эга блогерларга тааллуқли бўлади. «Обуна» ўрнига улар фан-клуб тузиши мумкин бўлади, унга аъзолик учун фойдаланувчи ойига 4,99 доллар тўлайди. Бу пуллар эвазига фойдаланувчи қўшимча контентга кириш, эксклюзив жонли эфир каби кенгайтирилган имкониятларга эга бўлади.
Бундан ташқари, каналлар эгалари уларнинг блоги мавзуси билан боғлиқ маҳсулотлар «пештахтаси»ни тузиши мумкин. Шу тариқа видеоблогерлар Instagram’даги топ-аккаунтлар эгалари каби даромад олиши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)