25 июнь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида «Ўзбекистон» МФЙда яшовчи Б.М. «ПАЗ-3772» русумли юк автомашинасини «Кулба» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Ғаллаорол—Қўйтош—Фориш» йўлининг 87-километрида ҳайдаб кетаётганда салон қисмидаги газ трубкаси ёрилиши оқибатида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Электр симларининг қисқа туташуви натижасида салонда йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш рўй бериб, ёнғин келиб чиқди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилди.
Портлаш оқибатида 11 ёшли йўловчи С.Ғ. куйиш жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Унинг қариндоши, 13 ёшли О.Ғ. ва ҳайдовчи Б.М. куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)