Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 23 июнь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи У.С. Nexia машинасида Гулистон маҳалласидан ўтувчи M-39 йўлининг 1394-километрида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У қаршисидан келаётган Учёғоч маҳалласида яшовчи К.Х. бошқарувидаги Tico билан тўқнашув содир этди.
ЙТҲ оқибатида Tico йўловчилари — Зарабоғ маҳалласида яшаган А.Р. ва Пошхурт маҳалласида яшаган Б.Қ. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)