Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Арнасой туман бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
«Айдардарётранс» ХК раҳбари Б. фуқаро Ш.нинг номига Жиззах шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали Nexia-3 харид қилиш учун шартнома олиб беришга ёрдам бериши эвазига 45 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)