Бухоро вилоятининг Когон туманида 23 июнь куни Бухоро шаҳрида яшовчи Б.Р. Spark машинасини Геофизика маҳалласидан ўтувчи А-380 йўлида ҳайдаб кетаётганда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган «Lada-21015» билан тўқнашув содир этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тўқнашув оқибатида «Lada-21015» ҳайдовчиси Э.С., Spark йўловчилари — Бухоро шаҳрида яшаган А.О. ва А.Т. олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳалок бўлди.
Spark ҳайдовчиси Б.Р., унинг йўловчилари — укаси Ф.Р., Бухоро шаҳрида яшовчи М.Ҳ. ҳамда «Lada-21015» йўловчиси, Когон шаҳрида яшовчи Л.Ю. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)