• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шоқосим Шоисломовнинг Биринчи Президент ҳақидаги хотиралари (видео)

    Ислом Каримов номидаги жамоатчилик фондининг Facebook’даги саҳифасида Шоқосим Шоисломовнинг Биринчи Президент ҳақидаги хотиралари эълон қилинди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Ўзбекистонга қарши бошланган қатағон кампанияси авжига чиққан кезларда Кремлдагилар, ниҳоят, республика бошқарув идораларини Иттифоқнинг турли ҳудудларидан келтирилган кадрлар билан муттасил тўлдириб бориш мумкин эмаслигини тушуниб етдилар. 1986 йилнинг бошида Москвада (кейинчалик турли лавозимларда фойдаланиш учун) 35 ёшдан катта бўлмаган 40 кишидан иборат «ёш кадрлар захираси»ни тузишга қарор қилишди. Марказий Қўмита ташкилий бўлими инструктори лавозимида ишлаётган камина ҳам ушбу гуруҳга олинди. Ғоя ташаббускорларининг режасига кўра, ушбу гуруҳни мунтазам ўқитиш, республика раҳбарияти билан учрашувлар ташкил этиш ва бошқа тадбирлар кўзда тутилган эди.

    1986 йил март ойида бизга Ўзбекистон ССР Министрлар Кенгаши раисининг ўринбосари – Давлат режа қўмитаси раиси билан учрашув бўлиб ўтиши маълум қилинди. Шанба кунларидан бирида биз Министрлар Кенгаши биносининг олтинчи қаватидаги залда йиғилдик. Залга кўринишидан ёш, тик қоматли киши кириб келди. Бу Ислом Абдуғаниевич Каримов эди. У киши вазминлик билан, ҳиссиётларга берилмай, республика иқтисодиётининг аҳволи ҳақида сўзлаб беришларини айтдилар. Кейин эса қоғозга қарамасдан, 40 дақиқа давомида бизнинг тасаввурларимизни остин-устун қилиб юборган ҳолатлар ҳақида ҳикоя қилдилар. Ўша давр матбуоти ва телевидениесида эълон қилинган «Шарқдаги социализм машъаласи» қўлга киритаётган давомли муваффақиятлар ҳақидаги ғалаба ҳисоботларига ўрганиб қолган эмасмизми, биз, эшитганларимиздан шунчаки ўзимизни йўқотмадик, балки яксон этилган ҳолга тушдик. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ипидан игнасига қадар яхши билган Ислом Абдуғаниевич даҳшатли рақам ва фактларни келтирган эдилар. Маълум бўлишича, республикамиз аҳоли жон бошига тўғри келадиган барча кўрсаткичлар бўйича собиқ Иттифоқда сўнгги ўринларда экан.

    Гўё азахонага айланган залда юракни эзадиган сукунат ҳукм сурар эди. Гуруҳнинг аксар аъзолари минтақалардан – вилоят ва туман даражасидаги раҳбар ходимлар эди. Келтирилган далиллар, айниқса, уларга фавқулодда таъсир этганди.Ислом Абдуғаниевич сўзларини якунлаб, саволлар борми, деб сўрадилар. Барчамиз ўзимизни йўқотиб, бошимизни хам қилганча, жимгина ўтирар эдик. Гарчи «ошкоралик» деб аталган давр эълон қилинган бўлса-да, бу – очиқлиги ва баҳо-муносабатларнинг шафқатсизлиги жиҳатидан фавқулодда кутилмаган чиқиш эди. Негаки, ўша куни айтилган аксар фикрлар ҳаттоки тор доира ёки ишончли дўстлар даврасида ҳам минг бир эҳтиёткорлик билан муҳокама этиладиган гаплар эди.

    Чўзилиб кетган сукунат сабаб юзага келган ўнғайсизликни йўқотиш учун мен гуруҳбоши сифатида «Ўзбекистондаги вазият шу қадар оғир экан, республика раҳбарияти нега чора кўрмаётир?» деб савол бердим. Ислом Абдуғаниевич залга диққат билан разм солиб чиққач, «Мен ҳам шуни билишни истар эдим», дедилар. Яъни ҳалокатли вазият хусусидаги ҳақиқатларни шахсий ташаббуслари билан ошкор қилганлари маълум бўлди. Бу воқеа Ўзбекистонда Анишев ва унинг тўдаси ҳукмфармолик қилаётган, улар партия Марказий Қўмитаси, Совет иттифоқининг Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ), Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, умуман, бутун ҳокимиятни эгаллаб олган даврда рўй берган эди. Ислом Каримов бу билан мислсиз жасорат кўрсатганларини таъкидлашга ҳожат бўлмаса керак: зеро, у киши ҳамма ерда айғоқчи ва жосуслар ҳозиру нозир эканини яхши билар эдилар.

    Ватанпарварлик, бадном этилган миллат қайғуси, собиқ Иттифоқнинг турли ҳудудларидан келган муттаҳамлар галаси томонидан ғорат этилаётган Ватан тақдирига куйиниш каби хислатлар у кишини ана шундай мардонавор ҳаракатга ундаган эди.

    …Бу воқеадан бир неча ой кейин Ислом Каримовни ўша даврда энг оғир ҳолатда бўлган Қашқадарё вилоятига юборишди. Муаммолар гирдобида қолган вилоят раҳбариятидан истаганча камчилик топиш мумкин – ғанимлар ақлли, қатъий иродали экани боис уларга номақбул бўлган инсондан шу йўл билан қутулишни кўзлаган эдилар.

    Ўзбекистоннинг бўлажак раҳбари кейинчалик қандай машаққатли сиёсий йўлни босиб ўтгани кўпчиликка маълум. «Ёш кадрлар захираси» ғоясига келсак, Марказнинг бошқа кўплаб ташаббуслари каби, бу ташаббус ҳам биз ҳикоя қилган учрашувдан кейин бекор бўлди ва бошқа эсланмади».

    Муаллиф ҳақида: 2005 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси қошидаги Ахборот-таҳлил маркази директори лавозимида ишлаб келмоқда.

    https://www.facebook.com/IslamKarimovFoundation/videos/1880416051978679/?t=33

    25.06.2018, 08:25   Изоҳ (0)   43015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ИИББ Мурод Хонтўраев қўлга олинганини тасдиқлади

    25.06.2018, 08:15

    Шерзод Шерматовга мактаб таълими тизимидаги муаммолар ечими юзасидан 3 кунда 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди

    25.06.2018, 07:56

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Туркия президенти лавозимига сайлангани билан табриклади

    25.06.2018, 06:59

    Қорақалпоғистонда «Билимсиз ва дангаса инсоннинг жамиятдаги ўрни» деб номланган ёдгорлик пайдо бўлди

    24.06.2018, 20:05

    Тошкентда ППХ ва ЙПХ автомобиллари янги дизайнга эга бўлди (фото)

    24.06.2018, 18:17

    Тошкентда MMA жангчиси Мурод Хонтўраев қўлга олинди

    24.06.2018, 17:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
    Audio Icon

    Отиб кетилган ёки заҳарланган – XXI асрда Россияда шубҳали тарзда ҳалок бўлган ёки ўлдирилган таниқли шахслар

    13 август, 11:35
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ собиқ президентига тегишли уй 5,28 миллион долларга сотилди (фото)

    Лайфстайл | 13 август, 13:51

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    Дунё | 13 август, 13:39

    Илон Маск Ўзбекистонга келиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 13:34

    Шерзодхон Қудратхўжани камситган блогер жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 13 август, 13:26

    “Водий дербиси”, мухлисларга тўла стадион ва сўнгги дақиқалардаги гол: “Андижон” ва “Навбаҳор” ўйинидан фотогалерея 

    Спорт | 13 август, 13:18

    Россия армияси Трамп ва Путин учрашуви арафасида фронтда олдинга силжиди — Reuters

    Дунё | 13 август, 13:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.