Германиянинг Вупперталь шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйда портлаш рўй берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Айтилишича, воқеа 23 июнь кечки соатларда рўй берган. Детонация натижасида бино чордоғи ҳамда учта юқори қават вайрон бўлди.
Портлаш оқибатида 25 киши жабрланди, уларнинг тўрт нафари шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)