Андижон вилояти ИИБга 7 июнь куни Асака туманида яшовчи У.М. исмли аёл бирга яшовчи турмуш ўртоғи С.Т. шу йил 4 июнь куни Фарғона тумани Водил қишлоғидаги чегара пости орқали Қирғизистонга бориб, у ердан қорамол сотиб олиб келишини айтиб уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида 4 июнь куни Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, муқаддам судланган А.А. ва Қува туманида яшовчи А.Р. бедарак йўқолган С.Т.га Қирғизистондан арзонга қорамол олиб беришларини айтиб, Фарғона тумани ҳудудидаги адирликка олиб борган ва уни бўғиб ўлдириб, унга тегишли бўлган 3.600 АҚШ долларини олиб, марҳум устидан бензин ёқилғисини сепиб ёқиб юбориб, жасадини ушбу адирликга кўмиб кетганликлари аниқланган.
«Марҳумнинг жасади кўмилган жойдан олиниб, А.А. ва А.Р. қўлга олинган», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Изоҳ (0)