24—26 июнь кунлари Тошкент ҳарбий округи «Чирчиқ» умумқўшин дала ўқув майдони базасида биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида «Танк биатлони» мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мазкур мусобақада Тошкент, Жануби-Ғарбий махсус, Марказий, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округлари ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртидан жами 6 та жамоа қатнашиб, ўзаро куч синашади. Икки босқичда ўтадиган беллашувларда Т-72 ва Т-62 танк экипажлари томонидан ҳарбий-амалий машқлар намойиш қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистондаги биринчи танк биатлони майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)