21 июнь куни соат 16:30да Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида Nexia-3, Cobalt ва Lacetti русумли автомобиль 3 та автомобиль ўзаро тўқнашди. Бу ҳақда Бу ҳақда ИИББ ахборот-мультимедиа маркази маълум қилди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.
Cobalt ва Lacetti ҳайдовчиларининг сўзларига кўра, Nexia-3 ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида уларнинг орасидан ўтиб кетмоқчи бўлган ва оқибатда тўқнашув содир этган.
Онасига тегишли машинани ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 18 ёшли ўсмир бошқаргани маълум бўлди.
Ҳозирда ЙПХ ходимлари томонидан воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)