Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ҳозиргина Жаҳон Чемпионати 2-тури доирасида Марокаш дарвозасини ишғол қилган (4-дақиқада) 33 ёшли Криштиану Роналду ўзининг Португалия термаси сафида урган голлари сонини 85 тага етказиб олди ва Европа терма жамоалари сафида гол уриш борасида Венгрия терма жамоаси собиқ футболчиси Ференц Пушкаш рекордидан ўзиб кетди.

Фото: ФИФА

Фото: ФИФА

Аввал уларда бир хил 84 тадан гол мавжуд эди. Улардан олдинда эса Европада ҳеч ким йўқ.

Жаҳон бўйича эса терма жамоаларида гол уриш борасида Али Дайи етакчи ҳисобланади. Али Эрон термаси сафида 109 та гол уришга эришган. Роналду эса эндиликда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун Ференц Пушкаш ҳам вақтида «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қилган.​

Изоҳ
Асосий янгиликлар