Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Қарорга асосан, корхона ўрмон хўжалиги соҳасида маълумотларнинг ягона базасини шакллантириш, шунингдек, электрон хизматларни йўлга қўйиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, корхонага ўрмон фонди ерларини мониторинг қилишда дронлар билан ишлашни татбиқ қилиш топширилган.
«Ўрмонтехносервис» хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, шунингдек, халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг грантлари асосида молиялаштирилади.
Корхона бошқаруви ходимларининг сони 20 нафардан иборат бўлиши белгиланган.
Изоҳ (0)