Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги халқаро форумда ўз маърузаси билан иштирок этди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати маълум қилди.
«Қозоғистон — Ўзбекистон: диний алоқаларининг янги босқичи» мавзусидаги ушбу форум қўшни давлатда 2018 йил «Ўзбекистон йили» деб эълон қилиниши доирасида ўтказилмоқда.
Форумда Қозоғистон мусулмонлари идораси бош муфтийси Серикбай ҳожи Ораз, диний бошқарманинг бошқа раҳбарлари, Чимкент вилояти ҳокими, Қозоғистоннинг жойлардаги бош имом-хатиблари қатнашди.
Изоҳ (0)