Россиялик олимлар метаматериал ёки графен асосига қурилган турли оптик қурилмаларни лойиҳалаштиришни тезлаштирувчи математик модель яратди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимлар томонидан қайд этилишича, бу қурилмаларнинг оптик элементларини оддийроқ блоклардан тузилган деб тасаввур қилиш мумкин. Турли блоклар матрицасини билган ҳолда уларни оддий қоидалар ёрдамида турли комбинацияларга киритиш мумкин.
Сўнгги йилларда олимлар метаматериаллар таркибини фаол ўрганмоқда. Улар ёруғлик билан ноодатий тарзда алоқага кириша оладиган кўплаб бўлаклардан иборат тузилма ҳисобланади. Физиклар метаматерилларни келажакнинг ўта тезкор компьютерлари ва бошқа мукаммал қурилмалари асоси бўлади, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)