Сариқ денгизда кўтарилган кучли шамол оқибатида Хитойнинг Циндао шаҳрида денгиз жонзотлари (саккизоёқ, денгиз юлдузи, қисқичбақа) ёмғири ёғган, деб хабар беради Daily Mail.
Ушбу ҳодиса тасвирланган видео YouTube’га жойланган.
Хитой метеорологлари маълум қилишича, қуруқликка жуда кўп денгиз жонзотлари чиқиб қолган ва улар кучли шамол оқибатида сувдан бир неча юз метр узоқликка тушиб қолишлари ҳам мумкин.
Бу анамал ҳодиса 2017 йил Мексиканинг Тампико шаҳрида ҳам юз берган. Ўшанда ёмғир блан бирга кичик балиқлар осмондан ёғган.
Изоҳ (0)