КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пекинга етиб келди. Бу ҳақда Nihon Television Netwok’ка таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Синьхуа» агентлигининг маълум қилишича, Шимолий Корея етакчисининг Хитойга ташрифи 19—20 июнь кунларига режалаштирилган, бироқ ташриф ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд эмас.
Ким Чен Ин Хитойга ташрифи чоғида мамлакат етакчиси Си Цзиньпин билан учрашиб, 12 июнь куни бўлиб ўтган Америка — Шимолий Корея саммитида кўтарилган мавзуларни муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, май ойида КХДР етакчиси Си Цзиньпин билан Хитойнинг Далянь шаҳрида учрашган эди.
Изоҳ (0)