Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Туризмни ривожлантириш қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва хусусий сайёҳлик компаниялари вакиллари 14—17 июнь кунлари Сеулда бўлиб ўтган Kotfa 2018 сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намойиш этувчи ранг-баранг ва ёрқин стенд кўргазмага келганлар эътиборини тортди. Жумладан, ушбу кўргазма ташкилотчиси бўлган Kotfa компанияси раҳбари Ўзбекистон стендини шахсан кўздан кечирди.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Маълумот учун, 33 йиллик тарихга эга мазкур кўргазма Жанубий Кореядаги энг йирик халқаро сайёҳлик ярмаркаси ҳисобланади. Унда 70 га яқин мамлакат ўзининг туризм имкониятлари ва маданиятини намойиш этиб келмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар