• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳайдовчилик гувоҳномаси: Олиш, алмаштириш ёки дубликатини расмийлаштириш

    Вазирлар Маҳкамасининг 31 майдаги 408-сон қарори билан Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Norma.

    Фото: Norma

    Фото: Norma

    Мактаб ва курсларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида

    Давлат таълим муассасалари ва бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) ва унинг ҳудудий бошқармалари (ЙҲХБ) томонидан амалга оширилади.

    Давлат таълим муассасалари ўзининг таълим фаолиятини бошлагунга қадар юқори турувчи давлат идораси орқали ИИВ ЙҲХББнинг хулосасини олади. Хулоса чиқарилгунга қадар ЙҲХББ қарори асосида, текширув комиссияси томонидан даъвогарларнинг моддий-техника ва ўқув-методик базаси ҳар томонлама кўрикдан ўтказилади.

    Текширув натижалари бўйича 3 нусхада далолатнома тузилади: бири хулоса тайёрлаш учун ЙҲХББга тақдим этилади, бир нусхаси – ЙҲХБда, бир нусхаси давлат таълим муассасасида сақланади. Давлат таълим муассасаси ЙҲХБда ҳисобга қўйилганда тайёрланадиган ҳайдовчиларнинг тоифалари кўрсатилган ҳолда унинг номи, манзили, банк реквизитлари, уставни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) тўғрисида маълумот, маҳаллий давлат органларининг қарори рақами кўрсатилади ва ушбу барча маълумотлар алоҳида журналда акс эттирилади. Давлат таълим муассасаларини ҳисобга олиш журнали ИИВ томонидан рўйхатдан ўтказилади ва ҳудудий ЙҲХБда сақланади.

    Кўрсатилган соҳада нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахснинг ўқув гуруҳлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган тегишли лицензия асосида ЙҲХББ кўрсатмасига асосан ЙҲХБ томонидан рўйхатга олинади.

    Ўқув ташкилотлари томонидан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малака ошириш курслари якуни бўйича ҳудудий ЙҲХБга сертификат олган тингловчилар, сертификат берилган сана ва рақами кўрсатилган ҳолда рўйхати тақдим этилади.

    ЙҲХБда ҳисобга олинган барча ўқув ташкилотларининг ўқув, моддий-техника базаси ва фаолияти ҳар йили камида 1 маротаба атрофлича, ҳар бир ўқув гуруҳларининг ўқув жараёни эса ҳар ойда камида 1 маротаба ҳудудий ЙҲХБлар томонидан ўрганиб борилади. Ўрганиш натижалари юзасидан далолатнома тузилиб, зарурат туғилганда давлат таълим муассасасининг юқори турувчи ташкилотига тегишли тақдимнома юборилади.

    Ўқув ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаса, ушбу ўқув ташкилотларининг янги ўқув гуруҳларини ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида (РваИОБ) рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади.

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби

    Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаган шахслар махсус ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ таълим олишлари шарт.

    Имтиҳонлар доимий ёки вақтинчалик турар жойларидаги, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар томонидан эса – хизмат жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида топширилади. Фавқулодда ҳолатлар юз берган вақтда, ўқув ташкилотлари имтиҳон олиш жойларидан узоқ масофада жойлашган ҳудудларда ва ҳоказо истисно тариқасида, имтиҳонлар қабул қилиш жойи ёки муддати ЙҲХБ раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши мумкин.

    Ўқув муддати якунида:

    • «А» тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун – 16 ёшга;
    • «В» ва (ёки) «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун – 18 ёшга;
    • «Д» тоифадаги автотранспорт воситаларини, трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун – 21 ёшга тўлган шахсларга ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.

    Истисно: Мудофаа вазирлиги томонидан автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчиларга ўқишни тугатганларидан сўнг, 18 ёшга тўлмаган бўлсалар-да, ҳудудий ЙҲХБда имтиҳонларни топширишларига рухсат берилади. Уларга назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, тегишли тоифадаги («В» ва (ёки) «C») автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. Бунда «Алоҳида белгилар учун» жойида унинг эгаси қайси муддатдан (18 ёшга тўлганидан кейин) автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилади.

    Аввал – назарий имтиҳон, сўнг амалий имтиҳон ўтказилади. Назарий имтиҳонларни топшира олмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди. Имтиҳонларни қабул қилиш ва «А», «В», «C», «Д», «ВЕ», «CЕ», «ДЕ» тоифадаги автомототранспорт воситаларини, шунингдек, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари томонидан амалга оширилади.

    Гувоҳномани олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларига тасдиқланган ҳужжатлар рўйхатини тақдим этишлари лозим.

    Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга имзоланган баённома асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. Гувоҳнома уни қайд этиш китобига серияси ва тартиб рақамининг ўсиши бўйича киритилади ҳамда имтиҳон варақасига қайд этилади. Ҳайдовчилик гувоҳномасидаги ёзувлар махсус техник воситаларда чоп этилади.

    Гувоҳнома фақат унинг эгасига берилади ва ишончнома билан берилмайди. У паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси бериладиган китобга шахсан имзо қўяди.

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш

    Ҳайдовчилик гувоҳномаси эгасининг белгиланган шаклдаги аризаси, унинг олдинги ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари учун – унинг талони ҳам), ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси, белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома, фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади.

    Автомототранспорт воситаларини охирги 12 ой давомида бошқарган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади. Ушбу далил қуъйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:

    • ишлаётган ҳайдовчилар учун – меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автомототранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
    • шахсий автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари учун – уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
    • ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомототранспорт воситасини бошқарган шахслар учун – автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси.
    Автомототранспорт воситасини охирги 12 ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг алмаштирилади.

    Йўқолган гувоҳнома дубликати назарий ва амалий имтиҳонлар топширилганидан ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг берилади. Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган ҳамда дахлдор ваколатли идораларнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно. Санаб ўтилган ҳолларда ҳайдовчининг аризаси, имтиҳон варақаси, тиббий маълумотнома мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларининг тасдиқномаси асосида берилади.

    Ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини расмийлаштириш давомида 1 ой муддатга вақтинчалик рухсатнома берилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар олингунга қадар вақтинчалик рухсатнома муддатини яна 1 ойгача узайтириш мумкин. У алоҳида китобда қайд этилади ва ҳайдовчилик гувоҳномаси берилгандан кейин асос бўлган ҳужжатларга тикилади.

    Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади. Бизнинг фуқаролар учун Ўзбекистон ҳудудида миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий ҳисобланади.

    Энди пластик гувоҳномалар берилади

    Ҳайдовчилик гувоҳномалари бланкалари пластик шаклда тасдиқланадиган намунага мувофиқ ЙҲХББ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 1,5 йиллик доимий захира бўлишини инобатга олиб берилади. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда қатъий ҳисобот бланкаларининг кирим ва чиқимлари ҳисобот китобида қайд этилади.

    Ҳайдовчилик гувоҳномаларининг тўлдирилмаган пластик карталари қатъий ҳисобот ҳужжатлари тариқасида сақланади. Тўлдириш (ёки чоп этиш) жараёнида бузилганлари далолатнома расмийлаштирилгач, ЙҲХББга топширилади ва йўқ қилинади.

    Тиббий кўрик хулосаси асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан четлатилган, йўқолгани ўрнига дубликати берилгандан сўнг топиб олинган, маҳрум этилган муддатдан кейин 2 йил давомида талаб қилиб олинмаган, вафот этган фуқароларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг талонлари навбатдаги тафтишда белгиланган тартибда йўқ қилинади.

    19.06.2018, 15:25   Изоҳ (0)   71926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган муҳандислик-технология институти ва Сургут давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    19.06.2018, 15:16

    Таиландда сўнгги тўққиз йил ичида биринчи бор жиноятчи қатл этилди

    19.06.2018, 15:13

    Самарқандда кучли қум бўрони кузатилмоқда (фото+видео)

    19.06.2018, 15:05

    Ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш: 1 августгача – фақат Avtotest’да

    19.06.2018, 14:58

    ФВВ 19—21 июнь кунлари тоғли ҳудудларда сел келиши хавфидан огоҳлантирди

    19.06.2018, 14:46

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги собиқ Халқ банки биносига кўчади

    19.06.2018, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.