Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Францияга ташрифининг сўнгги кунида ЮНЕСКО бош директори ўринбосари Эрнесто Рамирез билан учрашди, деб хабар беради UzDaily.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги муноабатларнинг истиқболлари ҳақида сўз юритилди.
Эрнесто Рамирез Ўзбекистонда сўнгги вақтда тарихий-маданий меросни асраш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади. У, шунингдек, ташкилот янги лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, миллий мутахасисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)