Испания ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга 150 миллион евро миқдорида имтиёзли кредитлар ажратади. Бу ҳақда мамлакатнинг Тошкентдаги элчиси Игнасио Ибанес маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Ҳозирда Ўзбекистон томони билан ўзаро молиявий англашув меморандуми устида ишламоқдамиз. Кредитлар инфраструктура, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларидаги қўшма лойиҳалар учун берилади», — деди Игнасио Ибанес.
Элчига кўра, яқин орада иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)