Урганчда эр-хотин ўртасидаги маиший жанжал ўлим билан якун топди. Бу ҳақда «Дарё»га жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди маълум қилди.
Урганч шаҳрида 1969 йили туғилган А. Бабажанов турмуш ўртоғи Н. Кариева билан йигирма йилдан буён бига яшаб келган. Ўрталарида тўрт фарзанд бўлишига қарамай, келиб чиққан оилваий келишмовчиликлар натижасида у ошхона пичоғини Н. Кариеванинг кўкрак қисмига уриб, ҳаёти учун хавфли шикаст етказди. Натижада жабрланувчи воқеа жойида вафот этди.
Бўлиб ўтган суд жараёнида А. Бабажанов қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлик билдириб, енгиллик беришни сўради. Аммо унга қилмишига яраша озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)