Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшаган Ф.Т. гўё «уйида эҳтиётсизлик туфайли темир устига йиқилиб олган тан жароҳати» билан касалхонага ётқизилганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Ф.Т. касалхонада ҳаётдан кўз юмди.
Олиб борилган суриштирув ишлари якунида 15 июнь куни Ф.Т.нинг бирга яшовчи акаси А.Т. маст ҳолда Мирзачўл тумани ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида унга пичоқ билан жароҳат етказганлиги аниқланди.
Кўрилган чоралар натижасида А.Т. қўлга олинди.
Изоҳ (0)