Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектларининг хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларига ресурслар ажратиш белгиланган. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси ҳамда тижорат банклари ўртасида жами 70,4 миллиард сўм миқдоридаги кредит линияларини очиш бўйича келишувлар имзоланди.
Бугунги кунга қадар тижорат банкларига 30 та инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида жамғарма маблағлари ҳисобидан 27,0 миллиард сўм ресурс ажратилди.
Изоҳ (0)