Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Twitter’даги саҳифасида мамлакат Антарктикада илмий базани яратишни режалаштираётганини билдирди.
Эрдўғонга кўра, лойиҳа 2019 йилда амалга оширилади. Мазкур илмий база ёрдамида Туркия Антарктикада қутб станциясига эга давлатлар қаторига қўшилади.
Олдинроқ мамлакат фан, саноат ва технологиялар вазири Фаруқ Ўзлу ушбу лойиҳада Туркия ИИВ ва Истанбул техника университети иштирок этишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)