ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Бразилия терма жамоаси аъзоси Филиппе Коутиньо Швейцарияга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Бразилия—Швейцария учрашуви томонларнинг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. Коутиньо эса эса биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида жарима майдончасига кирмасдан туриб, ўзига хос зарба билан Ян Зоммерни доғда қолдириб, ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди.
«E» гуруҳи пешқадамлиги эса ҳозирча Коста-Рикани мағлуб этган Сербияга насиб этиб турибди.
Изоҳ (0)