ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Мексика терма жамоаси аъзоси Ирвинг Лосано амалдаги Жаҳон чемпиони Германияга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Германия—Мексика учрашуви мексикаликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Лосано эса биринчи бўлимнинг 36-дақиқасида Чичаритонинг узатмасидан кейин Мануэль Нойерни доғда қолдиришга эришди.
Бу ғалабадан сўнг Мексика «F» гуруҳи пешқадами бўлиб олди.
Изоҳ (0)