Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Москвага, футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг очилиш маросимига оддий авиарейсда учиб борди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.
Мазкур маълумотни давлат раҳбарининг матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.
«Президентга 6-7 киши ҳамроҳлик қилмоқда. Шу сабабли у 1-рақамли бортдан фойдаланмасликка қарор қилди. Делегация таркибига президент аппарати ходимлари ва тансоқчилар кирган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистон президенти Ўшга оддий авиарейсда боргани билдирилганди.
https://youtu.be/9GHIegwwnWI
Изоҳ (0)